21:17 | 30.07.24
Андижонда эркак автотураргоҳда тортишиб қолган танишини чопиб ташлади.
Андижонда 46 ёшли эркак 52 ёшли танишини ўлдирди. Бу ҳақда Bugun.uz сўровига асосан, Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълумотларга кўра, Андижон вилояти Булоқбоши туманида 21 июль куни соат 09:45 ларда 1978 йилда туғилган эркак автотураргоҳда таниши билан жанжаллашиб қолган. Оқибатда таниши 1972 йилда туғилган танишининг бош, юз, бўйин ва танасининг турли жойларига болта билан уриб жароҳат етказган.
Жабрланувчи касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Гумонланувчи эркак ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: