18:19 | 14.07.24
Андижонда икки туман орасидаги кўприк қулаб тушди. Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.
Андижонда икки туманни туташтирувчи кўприк қулади. Бу ҳақда Хўжаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, ижтимоий тармоқларда Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги кўприклардан бири қулаган ҳолат тасвирланган хабарлар тарқалди.
Вилоят ҳамда ҳар икки туман раҳбарияти вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва иш олиб бормоқда.
Содир бўлган воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ. Бошқа барча ҳолатлар бўйича ўрганиш давом этмоқда. Мавзу бўйича қўшимча ахборотлар берилиши айтилди.