9:11 | 17.07.24
Андижонда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда (видео).
Андижон вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати Фурқат кўчасида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 16 июль куни соат 19:20 ларда, Андижон шаҳар Фурқат ҳамда Ламаносов кўчалари кесишган тартибга солинган чорраҳада ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашинаси орқага кескин қайрилиб олиши оқибатида, қарама-қарши томондан келаётган Cobalt русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида, Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Ламаносов кўчасидан келиб, светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган Lacetti русумли автомашинага бориб урилган. Ушбу ЙТҲда тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: