17:40 | 28.07.24
Андижондаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда (видео).
Андижон вилояти ФВБ матбуот хизмати аҳоли яшаш хонадонида юз берган ёнғин бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 28 июль куни соат 14:08 да Андижон шаҳар Пахтакор МФЙ Жанубий пахтакор кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги хақида ФВБга хабар келиб тушган. Cоат 14:11 да айтилган манзилга 3 та ЁҚEлари етиб борган ва соат 14:26 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида яшаш уйининг 70 м.кв шифт, том қисми ва уй рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Tан жароҳати ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: