18:49 | 04.03.24

                       

АҚШ элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳлантирди

АҚШ элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳлантирди. Маълум қилинишича, АҚШ ҳукумати Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан яқин ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Якшанба, 3 март куни Қўшма Штатлар Ўзбекистонга навбатдаги репатриация рейсини амалга оширди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳукумат АҚШда қолишга қонуний рухсати бўлмаган Ўзбекистон фуқароларининг катта қисмини қайтарди. Бу парвоз Ўзбекистон фуқароларининг АҚШ-Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтишига қарши АҚШ ҳукумати томонидан амалга оширилган чора-тадбирларнинг сўнггиси ҳисобланади.

«Қўшма Штатларга ноқонуний миграция хавфли ва серхарж урунишдир. Биз Ўзбекистон фуқароларини одамларни товар сифатида кўрадиган жиноий гуруҳлар ёлғон ваъдалрига ишониб, жабрдийда бўлишликдан огоҳлантирамиз. Америка Қўшма Штатларига саёҳат қилишни хоҳловчиларни хавфсиз ва қонуний йўллар орқали сафар қилишга чақирамиз», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, АҚШ ҳукумати Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан яқин ҳамкорликни давом эттирмоқда. Қўшма Штатлар ўз ҳамкорлари билан хавфсиз, тартибли ва инсонпарвар миграция жараёнларни татбиқ этган ҳолда, Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаганларни депортация қилиш ишларини давом этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: