13:30 | 23.07.24

                       

АҚШда 24 ёшли ўзбек йигит оила аъзоларини пичоқлаб ўлдирди

АҚШда 24 ёшли ўзбек йигит оила аъзоларини пичоқлаб ўлдирди. Йигит руҳий касал эканлиги айтилмоқда.

АҚШда онаси, келинойиси ва икки жиянини ўлдирган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Тhе Nеw York Post хабар берди.

Қайд этилишича, 19 июль куни Бруклинда 24 ёшли ўзбек йигит онаси, акасининг хотини ва жиянларини пичоқлаб ўлдирган. Нъю-Йорк полицияси ходимлари қотилнинг оила аъзоларини уйда қонга беланган ҳолда топган.

5 ёшли қизалоқ ва 4 ёшли боланинг жасади уйдаги шкафдаги сумкада топилган. Қотилнинг 27 ёшли келинойиси болалар ёнидан бир нечта пичоқ жароҳатлари билан топилган. 57 ёшли она эса бўйнидаги даҳшатли жароҳатлар билан топилган.

Маълумотларга кўра, гумонланувчи ҳибсга олинган. Полиция унда руҳий муаммолари бўлиши мумкинлигини айтди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: