20:39 | 16.07.24

                       

АҚШдаги ўзбек эркак собиқ аёлини 30 марта пичоқлаб ўлдирди

АҚШдаги ўзбек эркак собиқ аёлини 30 марта пичоқлаб ўлдирди. У бунга аёли янги хотинини ҳақоратлаганини сабаб қилиб кўрсатган.

Америкадаги ўзбек эркак собиқ хотинини қасддан ўлдирди.

Маълум бўлишича, 55 ёшли Зокир Қудратов шанба куни Непервилдаги уйида собиқ рафиқаси Раҳима Қудратовани пичоқлаб ўлдирган.

Уилл округи прокурорлари айбланувчини ҳибсга олиш ҳақидаги ҳужжатларида Қудратов 48 ёшли собиқ рафиқасига 30 мартадан кўп пичоқ урганини кўрсатган. Қудратов ва марҳум Қудратова 10 йил олдин ажрашган бўлсада, улар Оқ бургут мавзесидаги 2500-блокида алоҳида-алоҳида қаватларда яшашган.

Қудратовдан нима учун собиқ аёлини пичоқлаганини сўрашганида, у «Нега Раҳима мендан ҳамма нарсани олди», деб жавоб берган. Маълумотларга кўра, Қудратов жиноятни содир қилган куни маст ҳолда бўлган.

Шанба куни эрталаб полиция воқеа жойига етиб келганида, Қудратовни юқори қаватдаги коридорда қонга беланган ҳолда кўрган. Зобитлар у билан гаплашмоқчи бўлганида, у полицияга «кечирасиз» ва «русча» деган ва қўли билан «бармоқли милтиқ» белгисини ясаб, кўкрагига ишора қилган.

Қудратов терговчиларга собиқ аёли Ўзбекистонда яшовчи ҳозирги турмуш ўртоғи билан телефонда гаплашаётганида уни ҳақоратлаганини айтган. У бу ҳолатдан жаҳли чиқиб, пичоқ билан собиқ хотинига эргашиб, иккинчи қаватдаги ётоқхонага борган. Одатда кириш эшиги ПИН-код билан қулфланган бўлсада, Қудратов терговчиларга ўша куни эшик очиқ эканлигини таъкидлаган.

У ва собиқ аёли ўртасида жанжал келиб чиққан. Раҳимов аёлни қасддан пичоқлаган. Эр-хотиннинг ўсмир қизи ва келини шовқинни эшитиб, Қудратованинг ётоқхонасига бориб, унинг пичоқланганини кўрган. Қиз отасини тўхтатмоқчи бўлганида, Қудратов собиқ хотинига яна икки марта пичоқ урган.

Оила аъзолари терговчиларга Қудратов зўравонлик билан шуғуллангани ва собиқ хотинини аввал урганини айтишган. Шунингдек, Қудратовнинг қизи терговчиларга отаси ноябрь ойида ҳам онасини бир марта пичоқлагани ва Ўзбекистон касалхонасида оёғи пичоқ билан жароҳатланган марҳумнинг суратини кўрсатган.

25 июль куни Уилл округи Қудратовнинг судди бўлиб ўтади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: