21:57 | 27.07.24
ДХХ фуқароларни АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахсларни ушлади. Улар бир кишидан 334 млн сўм олган вақтида қўлга олинган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент—Истанбул—Мадрид—Тихуана йўналишида Америка Қўшма Штатларига юбориш ҳамда бунинг учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 334 млн сўм олган вақтида ушланди.
Бошқа ҳолатда эса ДХХ ходимлари томонидан прокуратура ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахс ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 3 нафар фуқаронинг АҚШга бориши учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва виза олиб бериш бериш эвазига 42 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 28 800 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг алдов йўли билан ишончига кириб, унинг номига виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, Туркия—Европа давлатлари—Мексика йўналишида айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 17 500 АҚШ доллари талаб қилади.
Аммо у олдиндан 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: