16:08 | 07.08.23 1005

Қашқадарёда II халқаро ёшлар қурултойи бўлиб ўтади

Тадбирда Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия давлатларидан ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар соғломлаштириш оромгоҳида 7-11 август кунлари «Ёшлар туризми» II халқаро қурултойи бўлиб ўтади.

Фото: Туризм қўмитаси

Тадбирда Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия каби давлатлар, шунингдек, Қашқадарё билан биродарлашган вилоят ва шаҳарлар  ёшлари иштирок этиши кутилмоқда. Қурултойнинг тантали очилиш маросими 8 август куни Шаҳрисабз шаҳри Оқсарой мажмуасида ўтказилади.

Халқаро қурултойга Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан 50 дан ортиқ иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, жумладан ногиронлиги бўлган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ва талабалар ҳам жалб қилинган.

Беш кун давомида танлов, мусобақа, тақдимот, учрашув, акция, лойиҳа ҳамда китобхонлик куни, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича давра суҳбатлари, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари, Ўзбекистондаги дипломатик миссия вакиллари билан иштирокчиларнинг учрашувлари каби қатор тадбирлар шулар жумласидандир, дейилади хабарда.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшлар ва жамоалар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади. Шу билан бирга, II халқаро ёшлар қурултойи иштирокчиларининг ҳар бирига Туризм қўмитасининг махсус сертификатлари топширилади.

Маълумот учун, 2022 йилда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида I Халқаро «Ёшлар туризми» қурултойи бўлиб ўтган эди.

Фото: Туризм қўмитаси
Фото: Туризм қўмитаси
Фото: Туризм қўмитаси

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1612
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1035
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 632
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 554
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1295
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1091