20:30 | 06.06.23 2434

Қатар Амирининг Ўзбекистонга қилган ташрифи ниҳоясига етди

12 миллиард доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш юзасидан келишувга эришилди

Жорий йилнинг 5 июн куни илк бор Қатар давлати Амири шайх Тамим бин Хамад Ол Соний Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмонни аэропортда Ўзбекистон Президенти кутиб олди.

Президент матбуот хизмати

Ташрифнинг илк куни Қатар Амирининг тарихий Самарқанд шаҳрини саёҳат қилиши билан бошланди. Президент ҳамроҳлигида Хамад Ол Соний Самарқанддаги меъморий обидаларни кўздан кечирди. Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди. Кейинги манзил «Афросиёб» музейи бўлди. Сўнг давлат раҳбарлари Самарқанднинг Халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуасига ташриф буюрдилар.

Президент матбуот хизмати

Қатар Амири ташрифнинг биринчи кунидаги тадбирлардан сўнг Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Самарқанд Халқаро туризм марказидаги сув ҳавзасида сайр қилди.

Президент матбуот хизмати

Ташрифнинг иккинчи куни Самарқанддаги Конгресс марказида икки давлат ўртасида музокаралар ўтказилди. Музокараларда томонлар ўзаро савдо кўрсаткичларини бир неча баробарга ошириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Биз Қатарни нафақат Яқин Шарқ минтақасида, балки бутун араб-мусулмон оламида ўзимизнинг истиқболли ҳамкоримиз сифатида биламиз. Сиз билан сўнгги йиллардаги мулоқотларимиз боис муносабатларимизда катта силжиш кузатилмоқда, — деди Шавкат Мирзиёев.

Қатарнинг етакчи компаниялари энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

Президент матбуот хизмати

Ушбу лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу йил сентябрь ойида Ўзбекистон-Қатар инвестиция форумини ўтказиш ҳамда қўшма лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини яратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Раҳбарлар Марказий Осиёни Кўрфаз мамлакатлари билан боғлайдиган энг қисқа, ишончли ва хавфсиз йўлакларни шакллантириш муҳимлигини қайд этди.

Маданият, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, шу жумладан биргаликда маданият кунлари, концерт дастурлари, кўргазмалар, ҳунармандчилик ва пазандачилик намойишларини ўтказишга келишиб олинди. Мамлакатларимиз пойтахтлари ўртасида йўлга қўйилиши режалаштирилаётган мунтазам авиақатновлар ишбилармонлик алоқалари ва ўзаро сайёҳлар оқимининг ортишига хизмат қилиши таъкидланди.

Президент матбуот хизмати

Томонлар глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди. Улар Афғонистонга нисбатан прагматик сиёсат юритилиши, мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши муҳимлигини таъкидладилар.

Шу маънода, Трансафғон темир йўлини барпо этиш бўйича стратегик лойиҳани амалга оширишни биргаликда илгари суриш ташаббуси кўриб чиқилди.

Учрашув сўнгида шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлатимиз раҳбарини Қатарга ташриф билан келишга таклиф қилди. Музокаралар конструктив, очиқ ва ишончли руҳда ўтди.

Музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизмати

Анъанага мувофиқ, Самарқанддаги Конгресс марказида икки давлат раҳбарлари томонидан кўчат экилди.

Президент матбуот хизмати

6 июн куни Қатар Амирининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди.  Ташриф доирасидаги тадбирлар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий хайрлашдилар.

Президент матбуот хизмати

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 290
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 403
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 445
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 235
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 474
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 347