15:11 | 17.07.24

                       

Барқарор ривожланиш марказлари очилади

Барча вазирлик ва вилоят ҳокимликларида Барқарор ривожланиш марказлари очилади.

Мирзиёев раислигида биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланганлиги хабар берилганди.

Видеоселектор давомида маълум қилинишича, 2024 йилда ҳудудий корхоналарда 164 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, ўсиш 8,6 фоизни ташкил қилди.

Хусусан, 87 та туманда ҳудудий саноат ўсиши республика кўрсаткичидан юқори бўлди. Лекин айрим туманларда саноат пасайгани, баъзиларида деярли ўсмагани кўрсатиб ўтилди.

Тўлиқ қувватда ишламаётган 295 та корхона фаолияти тикланиб, ишлаб чиқариш ҳажми 390 миллиард сўмга кўпайди. Вилоят ҳокимлари ва мутасаддиларга яна 2 мингдан ортиқ корхона муаммосини ҳал қилиб, йил якунигача ишлаб чиқариш ҳажмларини тиклаш вазифаси қўйилди.

Умуман, барча вазирликлар ва вилоят ҳокимликларида Барқарор ривожланиш марказларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, таннархни камайтириш, истиқболли бозорларга йўл очиш, ҳудудларда тадбиркорлар масаласини тез ва шаффоф ҳал қилишда 7 та иқтисодий тадқиқот марказлари ва олийгоҳлари имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: