12:33 | 06.04.24

                       

Блогер Миржон Рашидов жаримага тортилди

Блогер Миржон Рашидов жаримага тортилди. ИИВга кўра, бунга унинг инстаграмга жойлаган видеоси сабаб бўлган.

Блогер Миржон Рашидов 2024 йилнинг 2 апрел куни эълон қилган видеосида йўлнинг қарама-қарши томонида, сидирғали чизиқни босиб ҳаракатланиб йўл ҳаракати қоидасини бузгани аниқданган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу видеолавҳа блогернинг Instagram саҳифасига жойланган. Ҳолат Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекцияси томонидан ўрганилиб, қоидабузарлик аниқланган. Машина эса жарима майдонига жойлаштирилган.

«Афсуски, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, айниқса, вайнерлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланиш видеолари тасвирга олиниб, ўзларининг саҳифаларида жойлаштириляпти. Минг афсуски, яна бир вайнер томонидан ҳудди шунга ўхшаган ҳолат аниқланди. Ушбу ҳолат Бухоро вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилиб, айбдор ҳайдовчига нисбатан қонуний жазо чораси кўрилди», дейди Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: