9:18 | 30.03.24

                       

Бўка туманидаги метан заправкада қоидабузарлик фош этилди

Тошкентнинг Бўка туманида метан «заправка»си газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш йўли билан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузгани аниқланди.

Бўка туманидаги метан заправкада қоидабузарлик фош этилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали мутахассислари иштирокида 28 март куни ўтказилган профилактик тадбирларда Бўка туманидаги Оққўрғон газ тақсимлаш станциясига уланган «ТРАНС-МEТАН» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида АГТКШда ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш йўли билан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажмини қайта ҳисоб-китоб қилиш ва жарима миқдорини аниқлаш жараёнлари олиб борилмоқда. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: