18:13 | 16.07.24

                       

Бўстонлиқдаги Катта Чимён тоғида 2 нафар шахс йўқолди

Бўстонлиққа айлангани чиққан 2 фуқаро адашиб қолди.

Бўстонлиқ тумани ФВВ қутқарувчилари Катта Чимён тоғида адашиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 16 июль куни соат 00:28 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Чимён» ёнғин-қутқарув отрядига Катта Чимён тоғида 2 нафар фуқаро айлангани келиб, адашиб қолганлиги тўғрисида хабар келган.

Айтилган манзилга бир гуруҳ ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.

Қидирувлар натижасида фуқаролар соғ-саломат топилиб, соат 02:53 да хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.

Тан жароҳати олганлар йўқ.