19:21 | 14.07.24

                       

Бухорода аёл боғча ёшидаги қизларини аёвсиз калтаклади

Бухорода аёл боғча ёшидаги қизларини аёвсиз калтаклади. Ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Болалар омбудсмани матбуот хизмати Бухорода аёл икки нафар қизини калтаклагани юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи аёл И.М.нинг турмуш ўртоғи Н.Б. бир неча йилдан буён хорижда ишлаб келаётган бўлиб, оиласидан хабар олмаган ва етарлича пул жўнатмаган. Бундан жаҳли чиқиб, аёл қизлари Ў.С. (2020 йилда туғилган) ва Ў.С. (2021 йилда туғилган) ларни уриб, калтаклаб, видеотасвирга олган ва эрига жўнатган.

Бухоро вилояти ИИБ га кўра, ҳозирда воқеа юзасидан Жондор тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда ва унинг доирасида болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Бу борада қўшимча ахборот берилиши айтилди.