21:39 | 01.08.24
Бухорода эркак 2004 йилда туғилган хотинини пичоқлаб ўлдирди.
Бухорода эркак 20 ёшли аёлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.
Аниқланишича, 2024 йил 30 июль куни тахминан соат 21:16 ларда Пешку туманида яшаган 1997 йилда тугилган эркак 2004 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолган. М.Э. қайнонасининг уйида хотинини ўлдириб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида фуқаро М.Э. фермер хўжалигининг дала майдонидаги дарахтга ўз жонига қасд қилган (осилган) ҳолатдаги жасади топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 31 июль куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: