11:21 | 23.07.24
Бухорода ўқитувчи соқов ўқувчисига зўравонлик қилди. У болани калтаклаб, кечирим сўрашини талаб қилган (видео).
Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати ўқитувчи ўз ўқувчисига куч ишлатганига расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳридаги 27 махсус мактаб интернатининг бошланғич синф ўқитувчиси гапира олмайдиган 1 синф ўқувчисига қўпол тарзда муносабатда бўлиб, унга нисбатан куч ишлатган.
Маълумотларга кўра, ҳолат 2024 йилнинг февраль ойида содир бўлган. Ҳуқубузар ўқитувчи билан педагоглик мажбуриятларини бузганлиги ва ўқув-тарбия жараёнида ўқувчига нисбатан куч ишлатганлиги учун тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: