21:58 | 15.07.24
Бухородаги омборда дахшатли ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига 11 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган.
Бухорода «Нигора» МЧЖ тайёр маҳсулотлари омборида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 15 июнь куни соат 13:00да Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Бухоро шаҳар, Шайхул Олам МФЙ Қарши дарвоза кўчаси 1-уйда жойлашган «Нигора» МЧЖ тайёр маҳсулотлар сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Аниқланишича, ёнғин натижасида омборнинг ички қисмида тайёр махсулотлар ёнган. Ҳодиса жойига 13:02да йетиб борилиб, ёнғин 16:10 батамом ўчирилган. Қутқарувчиларнинг сай ҳаракатлари билан 8000 м. кв. майдони сақлаб қолинди. Ёнғинга 11 та ёнғин ўчириш экипажлари, 2 та автонарвон, 106 нафар шахсий таркиб ва 10 та сув ташиш автомобиллари, Бухоро вилояти Миллий гвардияси, Мудофа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ходимлари жалб қилинган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: