9:26 | 10.02.24
Бухоро—Хоразм йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu ўзидан олдинда кетаётган машинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва Lacetti билан тўқнашган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. «Авария» содир бўлган ҳудудда йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши белгиланди.
Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи автомагистралда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокими фармойишида сўз боради.
Маълум бўлишича, 22 январь куни Isuzu русумли автомобиль ҳайдовчиси машинани Бухоро—Хоразм йўналиши бў йича бошқариб бориб йўлнинг 299-километрида ўзидан олдинда кетаётган машинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва Lacetti билан тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Ҳоким фармойишида ЙТҲнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган. Ҳужжатда белгиланишича, қатор тузилмаларга ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва келгусида шу каби воқеа ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича қатор вазифалар юклатилган.
Жумладан, туман ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар бўлимларига қуйидагилар юклатилган:
Бундан ташқари, туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириш бўйича топшириқ берилган.
Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Тошкент шаҳар Миробод туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. ЙТҲ оқибатида Kia, Matiz, ҳайдовчилари ва Zeekr автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага олиб борилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: