17:06 | 25.03.24

                       

Чилонзорда 6 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 6 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 24 март куни соат 21:10 ларда 6 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги Мatiz, 1997 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги Lacetti, 1982 йилда туғилган М.И. бошқарувидаги Epica, 1994 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Lacetti, 1997 йилда туғилган У.К. бошқарувидаги Nexia 3, 1995 йилда туғилган М.П. бошқарувидаги Nexia 2 автомашиналари тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: