15:07 | 23.11.23

                       

Чирчиқ дарёси бўйида ноқонуний қум-шағал қазганлар ушланди — видео

Экология вазирлиги оқибатда давлатга 34 млрд сўмдан кўп зарар етганини аниқлади.

Экология вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, вазирлик инспекторлари Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ҳудудида олиб борган назорат тадбири давомида дарёнинг қирғоғидаги муҳофаза минтақасида (дамба) бир дона экскаватор ва икки дона SHACMAN русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида қум-шағал маҳсулотларини қазиб олиниб, ушбу ҳудудда жойлашган тош майдалаш ва қайта ишлаш цехига ташиб олиб кетилаётганлигини аниқлаган.

Вазирликнинг «Яшил лойиҳа» лойиҳалаш институти мутахассисларини жалб қилган ҳолда қум-шағал маҳсулотлари қазилган жойда ўлчов ишлари олиб борилган.

Натижада жами 57 минг 833,53 метр куб қум-шағал маҳсулоти ноқонуний қазиб олингани, бу билан табиатга 34 миллиард 718 миллион 624 минг 729 сўм зарар етказилганлиги, бу билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддаси ҳамда «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонун 18-моддаси талаблари бузилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: