0:14 | 23.07.24

                       

Чорвоқда икки нафар фуқаро вафот этди

Чорвоқда 19 ёшли йигит скутер бошқарувини йўқотиб, катамаранга урилди. Оқибатда, икки нафар фуқаро вафот этди.

Бўстонлиқ туманида содир бўлган ҳодиса оқибатида икки нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Қайд этилишича, 20 июль куни соат 14:30ларда «Чорвоқ» сув омборининг «Бурчмулло» сув ҳавзасида 2005 йилда туғилган йигит скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга урилган. Оқибатда катамаранда бўлган 2 нафар фуқаролар тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда Бўстонлиқ тумани ИИБ ва Прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Бош Прокуратура ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини айтган эди.

Маълумотларга кўра, ҳукуматнинг 2020 йил 10 июлдаги қарори билан “Чорвоқ” сув омборида моторсиз, муқобил энергия манбалари билан ҳаракатланувчи моторли сув транспорти воситаларидан ташқари барча моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: