12:20 | 23.07.24
«Мени ташлаб кетмайсизми?». Диора Усмонова асраб олган қизининг саволига жавоб берди.
Таниқли тадбиркор Диора Усмонова Instagram’га қизи Осиё билан ёзишмаларини жойлаштирди.
«Ойижон, мен 18 ёшга тўлганимда, қўйиб юбормайсиз, тўғрими? Ташлаб кетмайсизми? Бўлди, сени қўйиб юбораман, мен фақат яхшилик қилишни хоҳлаганман ва ҳоказо демайсизми? Илтимос, ростини айтинг, мени қизингиз сифатида камида 5 фоиз бўлса ҳам яхши кўрасизми?» — деб ёзди қиз онасига.
Аёл саволга жавоб бериб, албатта, уни қизидек яхши кўришини айтди.
Маълумот учун, Диора Алишер Усмоновнинг жияни билан биринчи турмушидан тўнғич қизи Марьям, иккинчи турмушидан Икром исмли ўғил кўрган. Усмонова қизлари Осиё ва Ойшани асраб олган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: