11:33 | 11.05.24

                       

Дунё бўйича муҳожирлар ўлим сони рекорд даражасига етди

Дунё бўйича муҳожирлар ўлим сони рекорд даражасига етди. Ўрта ер денгизида минглаб одамлар ҳалок бўлган.

Дунё бўйлаб муҳожирларнинг ўлим сони сезиларли даражада ошди. Уларнинг аксарияти сувга чўкиб кетган. Бу ҳақда БМТ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023 йилда дунё бўйлаб 8540 нафар муҳожир ҳалок бўлган. Уларнинг кўпчилиги сувда чўкиб кетишган. Муҳожирлар учун энг хавфли ҳудуд Туркия қирғоқлари, Греция ороллари ва Ўрта ер денгизи деб эълон қилинди. 2014 йилдан бери Ўрта ер денгизида 23 092 киши вафот этган.

2024 йил 1 январдан бери Ўрта ер денгизи атрофида 956 нафар муҳожир ўлими қайд этилган. Ҳозиргача миграция вақтида ҳалок бўлган 26 666 нафар бедарак йўқолганларнинг жасади топилмаган. Маълумотларга кўра, сўнгги ўн йил ичида миграция йўлларида қарийб 5500 нафар аёл, 3500 нафар болалар ҳалок бўлган.

Бу кўрсаткичлар даражаси ошиши мумкин. Ҳали ўлими қайд қилинмаган 37 минг киши бор. Уларнинг кўпчилиги ҳарбий можаро бўлган ёки ўз ҳудудида кўп сонли қочқинлар бўлган мамлакатлардан келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: