12:33 | 27.07.24
Дунёдаги энг гўзал аёл кимлиги маълум бўлди.
Аня Тейлор-Жой дунёнинг энг гўзал аёли деб топилди. Бу ҳақда «The U.S Sun» хабар берди.
Маълум қилинишича, Аня Тейлор-Жой 1996 йил 16 апрелда туғилгган актриса ва модель. Аня Тейлор-Жойнинг ташқи кўриниши гўзаллик стандартларига 100 фоиздан 94,6 фоизига тўғри келади, бу эса уни дунёдаги энг гўзал аёллигини кўрсатади.
Дунё гўзали Аня Тейлор-Жой
Иккинчи ўринни Зендея (94,37 фоиз) эгаллади.
Учинчи ўринни Белла Ҳадид (94,35 фоиз) олди.
Тўртинчи ўринда Маргот Робби (93,43 фоиз) жой олди.
Шунингдек, гўзал ўнталикка:
Сон Хе Гё (92,67 фоиз), Бейонсе (92,4 фоиз, Тейлор Свифт (91,64фоиз),Чжан Цзыи (91,51 фоиз), Алиа Бхатт (91,14 фоиз) ва Назанин Бониади (90,89 фоиз) кирди.