23:42 | 31.10.23 862

Экология вазирлиги аҳолини огоҳлантирди

Вазирлик тўкилган япроқларни ёқиш ҳолатларига дуч келганларга ишонч рақамларини қолдирган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хазонрезгилик мавсумида шох-шабба ва тўкилган япроқларни ёқмасликка, агар шундай ҳолатлар кузатилса, зудлик билан хабар бериши кераклиги хусусида аҳолини огоҳлантирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

«Куз фасли келиши билан хазонрезги мавсуми бошланиб, шаҳримиз аҳолиси яна бир муаммога – тўкилган барглар ва кесилган шох-шаббаларнинг ёқиб юборилаётганига дуч келади» дейилган вазирлик хабарида.

Маълумот учун, тўкилган баргларни ёки шох-шаббаларни ёқиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача, яъни 3,3 миллион сўмгача жарима солинишига сабаб бўлади.

Шунингдек, сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар суммаси мажбурий тартибда ундирилади.

Вазирлик фуқаролардан бундай ҳолатларга дуч келган тақдирда 11-57 ишонч рақамига қўнғроқ қилиб, хабар беришларини ёки @ecogovuz_bot телеграм ботига мурожаат қилишларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтиб, унда Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этгани ҳақда хабар берилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 652
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 766
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 471
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 378
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1054
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 881