14:58 | 17.07.24

                       

Мирзиёев экспорт ҳажмини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берди

Ўзбекистонда йил якунигача 230 минг тонналик совуткичли омборхона қурилади.

Мирзиёев раислигида биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланганлиги хабар берилганди.

Маълум қилинишича,  2024 йил 6 ойида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 910 млн долларни ташкил қилган. Йил якунигача режа қилинган экспортни таъминлаш учун биринчи галда қайта ишланган мева-сабзавот экспортини кескин кўпайтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Фото. Президент матбуот котиби

Шунингдек, сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш қувватларини ошириш бўйича 9 трлн сўмлик 382 та лойиҳа бўйича ишлар бошланди.

Бундай лойиҳаларни кўпайтириш, йил якунигача жами қуввати 57 минг тонна бўлган 10 та агрологистика маркази, 230 минг тонналик совуткичли омборхона қуриш зарурлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга мева-сабзавотни сақлаш сиғимини 63 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: