11:33 | 24.07.24
Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.
Шавкат Мирзиёевнинг Эмомали Раҳмон билан 24 июль куни телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик ва оилавий бахт-саодат, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 18-19 апрель кунлари Тожикистонга давлат ташрифи чоғида эришилган, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: