22:57 | 29.03.24

                       

Энергетика вазирига ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Бахтиёр Маматкаримов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, Азизхўжа Қобилов вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Энергетика вазирига икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Азим Исроилович Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди ва Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. 

Шу муносабат билан Бахтиёр Рустамович Маматкаримов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Азизхўжа Қобилов Энергетика вазирининг ўринбосари бўлди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: