16:39 | 07.03.24
Ерни 9—10 март кунлари кучли магнит бўронлари қоплаши кутилмоқда. Бундай кунларда ҳатто соғлом одамлар соғлиғида ҳам ўзгаришлар кузатилади.
Ерни 9—10 март кунлари кучли магнит бўронлари қоплаши кутилмоқда. Бундай кунларда ҳатто соғлом одамлар соғлиғида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.
Қайд этилишича, 15, 16, 21 ва 22 март кунлари ўртача интенсивликдаги геомагнит тебранишлар кузатилиши кутилмоқда. Ойнинг сўнгги магнит бўрони 27—28 март кунлари болиб ўтиши прогноз қилинган. Шифокорлар фикрига кўра, магнит бўронлари юқори ёки паст қон босимига мойил бўлган юрак-қон томир касалликлари бор одамларга таъсир қилиши мумкин.
Магнит бўронининг саломатликка таъсири
Бундай кунларда организмга ёрдам бериш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш тавсия этилган. Овқат ратционидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш, қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.
Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ҳисса қўшади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: