16:45 | 11.05.24

                       

Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди

Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди. Россия Фанлар академияси дунё аҳолисини огоҳлантирди.

Ерда энг кучли магнит бўрони 11 май куни содир бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Маълум қилинишича, сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони 2024 йил 11 май, якшанба куни Ерда содир бўлиши мумкин. Бу бешинчи даражадаги магнит бўрони деб қайд этилди. Уч кун ичида Ерга тўртта катта плазма булути Қуёш томонидан келиши мумкин. Уларнинг баъзилари 10 май куни кечаси Ернинг магнит майдонига тушиш эҳтимоли бор.

Олимлар магнит бўрон даражаси камида G4.33 бўлишини таъкидлашди. Аммо 15 фоиз эҳтимол билан, бу G5 даражага етиши кутимоқда. Қуёш астрономияси лаборотория раҳбари Сергей Богачев айтишича, икки кун ичида Қуёшда энг юқори Х даражали олтита чақнаш содир бўлган. Чақнаш фаоллиги даражаси ўн балли шкала бўйича 9.8 га яқин.

Ердаги турли даражадаги магнит бўронлари ҳафта охиригача давом этиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: