15:56 | 19.12.23

                       

Фарғона вилоятининг Солиқ бошқармаси мансабдорлари қўлга олинди

Улар солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича гумонланмоқда.

Bugun.uz манбасига кўра, Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи Жасур А. ҳамда Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ катта инспектори Комилхўжа С. Жиноят кодексининг солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Шунингдек, Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўбаси бош инспектори Абубакир А. пора олишда гумонланиб ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солиқ идораларининг бир нечта мансабдор шахслари ҳибсга олингани хабар қилинганди. Солиқ қўмитаси ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ҳамда қўмитанинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари қамоққа олингани билдирилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: