9:17 | 01.03.24

                       

Фарғона ва Андижонда зилзила юз берди

Водийнинг Фарғона ва Андижон вилоятларида 3,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Эпицентр Қува тумани.

Фарғона ва Андижонда 1 март куни зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Аниқланишича, маҳаллий вақт билан соат 05:22 да (01.03.2024 йил, Гринвич бўйича 00:22 да) зилзила содир бўлди. Эписентр Фарғона вилояти, Қува тумани. 

Зилзила координаталари — 40,45 градус шимолий кенглик, 72,08 градус шарқий узунлик. Магнитуда 3,5 ни ташкил этган. Чуқурлик 11 км, зилзила эписентри Тошкентдан 257 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Қува туманида 3 балл, 9 км;
  • Марҳамат туманида 2 балл, 20 км;
  • Қувасой шаҳрида 2 балл, 20 км;
  • Тошлоқ туманида 2 балл, 23 км;
  • Асака туманида 2 балл, 27 км;
  • Шаҳриҳон туманида 2 балл, 27 км;
  • Фарғона шаҳрида 2 балл, 27 км.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: