16:45 | 18.07.24

                       

Фарғонада 2 нафар адвокат пора олган вақтда ушланди

Фарғонада 2 нафар адвокат 6 йилга қамалган шахснинг жазосини енгиллаштириб бериш эвазига 50 минг доллар пора олди.

Фарғона шаҳридаги адвокатлик фирмасида ишлайдиган 2 нафар адвокат 2023 йилда 6 йилга қамалган шахснинг жазосини енгиллаштириб бермоқчи бўлгани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳридаги адвокатлик фирмаларида ишловчи 2 нафар адвокат ўзаро тил бириктириб, 2023 йилда 6 йил 8 ой муддатга қамалган, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган шахснинг жазосини суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазога ўзгартириб бериш эвазига пул талаб қилган.

ДХХ ходимлари  томонидан 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фото: ДХХ матбуот хизмати

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: