10:10 | 27.07.24
Фарғонада ўз йўналишида келаётган Cobalt'га йўл бермай «разворот» қилган ҳайдовчи ЙТҲда вафот этди.
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида 26 июль куни соат 14:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1950 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Э. «ВАЗ-2106» автомобилида қайрилиб олиш жойида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Р. бошқарувидаги Cobalt автомобилига йўл бермай, қайрилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
«ВАЗ-2103» автомобиль ҳайдовчиси Н.Э. тан жароҳати билан Қўштепа тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳайдовчи шифохонада вафот этган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: