16:23 | 25.07.24
Фарғонада бозор маъмурияти ва савдогарлар жанжаллашди. Миллий гвардия тартибсизликнинг сабабини очиқлади (видео).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Фарғона шаҳар савдо мажмуаси»да (халқ тилида кийим бозорида) содир бўлган ҳолат Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ҳолат 24 июль куни соат 13:30 лар атрофида содир бўлган.
Бозор маъмурияти билан тадбиркор ўртасида тузилган шартномага кўра, тадбиркорлар ўзига белгилаб берилган ҳудуд ва дўконларда савдо қилиши кўрсатиб ўтилган. Шундай бўлсада, кўплаб тадбиркорлар бозор ички йўлакларигача товарларини чиқариб сотиш ҳолатлари аниқланган. Бозор маъмурияти фавқулодда келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар олдини олиб тушунтириш ишларини бошлаганда тадбиркорлар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Вазиятнинг ҳар бир ҳолати бўйича белгиланган тартибда маъмурий ишлар олиб борилмоқда.
Айни дамда Миллий гвардия ходимлари бозор ҳудудида белгиланган тартибга кўра хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Шу билан бирга савдогарларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари махсус техник автотранспорт машиналари йўлаклари очилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: