19:21 | 28.07.24
Фарғонада Cobalt ва Жигули иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири оғир тан жароҳати билан вафот этган.
Фарғона ЙҲХБ матбуот хизмати Қўштепа туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 26 июль куни соат 14:30 ларда, 1950 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Э Жигули русумли автомобилида 4Р-112 Фарғона ҳалқаси автомобиль йўлининг 228 км.да қайрилиб олиш жойида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Р бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилига йўл бермай қайрилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда, Жигули русумли автомобиль ҳайдовчиси Н.Э тан жароҳати билан Қўштепа тумани марказий шифохонасига ётқизилган ва кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
«Ҳурматли ҳайдовчилар ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остида қолдирмаслик учун йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг», дейилади хабарда.