20:12 | 24.07.24
Фарғонада рашк сабаб хотинини аёвсиз калтаклаган эркак 3 йилга қамалди.
Фарғонада эркак 18 йиллик турмуш ўртоғини аёвсиз урганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Фарғона вилояти Олтиариқ туманида содир бўлган. Бир нечта асоссиз сабаблар Россияга кетган эркакда аёлига нисбатан шубҳа уйғотган. Эркак Россиядан қайтиб келиб аёли билан тез-тез жанжаллашиши аниқланган.
Ушбу ҳолатни Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судида кўриб чиқилиб, Жиноят кодекси 126 моддаси (Оилавий зўравонлик) билан 3 йилга қамалди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: