17:20 | 26.07.24

                       

Фарғонада битта уйни беш кишига сотган эркак ушланди

Фарғонада битта уйни беш кишига сотган эркак ушланди. У аввал ҳам худди шу жиноят билан қамалган.

Фарғонада эркак уй олиб бериш эвазига 5 та фуқародан қарийб 55 минг доллар олганлиги аниқланди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида эркак уй олиш мақсадида юрган фуқароларнинг пулларини алдов йўли билан олган. У аввал икки кишидан 32,4 минг доллар олган. Сўнгра, яна уч кишидан 23 минг доллар олиб, Боғдод тумани Гулистон шаҳарчасида жойлашган уйнинг ер тўласини сотишни ваъда қилган.

Tергов жараёнида эркак аввал ҳам худди шу жиноят билан судланганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тўпланган хужжатлар Жиноят ишлари бўйича Боғдод тумани судига юборилган. Суд хулосасига кўра, aйбланувчи Жиноят кодексининг 168 моддаси (Фирибгарлик) билан 8 йилга қамалган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: