17:11 | 25.07.24
Фарғонада қизил чироқдан ўтиб кетиб, қилган қоидабузарликларини видеога олган ҳайдовчи қамалди (видео).
Фарғонада ҳайдовчи бир нечта қоидабузарликларини видеога олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлагани аниқланди. Бу ҳақда «Овоза» дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Фарғонада ҳайдовчи светафорнинг қизил чироғидан ўтган. Шу каби турли хил қоидабузарликлар қилиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Ҳайдовчининг хатти ҳаракатлари бўйича Қўқон шаҳар судига керакли хужжатлар юборилган. Суд ҳайдовчига Маъмурий жаборгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) билан 10 сутка қамоқ жазоси тайинлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: