18:12 | 30.07.24
Фарғонада университет талабаси Jentra машинасини олиб қочди. У тўртта жиноятни содир этишда айбланиб, 5 йилга қамалган.
Фарғонада университет талабаси Jentra машинасини олиб қочганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, университет талабаси дарсдан ташқари Фарғона шаҳридаги «автомойка»да ишлаб келган. У машинасини ювдиргани келган шахснинг Jentra’сини ўғирлаб кетиб, машина эгасининг техник паспортини Қўқондаги ошхонага гаров сифатида берган.
Шунингдек, йигит машинадаги «антирадар»ни сотиб юборган. У олиб қочган машинани Марғилондаги истироҳат боғи яқинига ташлаб кетган. Қидирув ишлари давомида машина топилган.
Маълумотларга кўра, йигит жиноий ишларини давом эттириб, танишининг 1 миллион 800 минг сўмлик телефонини ўғирлаб сотиб юборган.
Мазкур ҳолатни Жиноят ишлари бўйича Фарғона суди кўриб чиқиб, йигит Жиноят Кодексининг 168 моддаси (Фирибгарлик), 169 модда (Ўғрилик) ва 227 моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) ҳамда 267 моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан 5 йилга қамалди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: