19:21 | 12.05.24

                       

Фарғонада содир бўлган автоҳалокатда соҳа фахрийси вафот этди

Фарғонада содир бўлган автоҳалокатда соҳа фахрийси вафот этди. Айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди.

Фарғона, Бешариқ туманида иккита автоҳалокат содир бўлди. Судланувчилар озодликан маҳрум қилинган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти, Бешариқ туманида 2023 йилнинг 10 декабрь куни «Қишлоқ хўжалиги ходимлар куни» муносабати билан байрам ташкил қилинган. Байрамга ташриф буюрган соҳа фахрийси йўлни кесиб ўтаётганда, уни Дамас русумли автомобил уриб кетган. Натижада, жабрланувчи оғир тан жароҳатлар олиб, шифохонада вафот этган. Судда жабрланувчининг қонуний вакиллари судланувчига қонуний чора кўрилишини сўраб кўрсатма берди. Суд судланувчига Жиноят Кодексининг 266 моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2 қисми билан барча турдаги транспортларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бешариқ туманидаги яна бир йўл транспорт ҳодисаси Matiz ва Зил русумдаги автомашиналар билан содир бўлган. Зил иккинчи даражадаги йўлга бурилиш вақтида рўпарадан келаётган Matiz машинасини эътибордан четда қолдирган. Натижада Matiz зилнинг тагига кириб кетган. Matiz ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи турли хил даражади тан жароҳалатнини олган, бир нафар йўловчи эса воқеа жойида вафот этган. Зил ҳайдовчиси марҳумнинг дафн маросими ва шикастланган Matiz, жабрланувчилар учун 128 миллион зарарларини қоплаб бергани ва бошқа ҳолатлар инобатга олинган. Судланувчи Жиноят Кодексининг 266 модаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2 қисм билан уч йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: