13:08 | 12.07.24
Фарғонага киритилган инвестициялар ҳажми 3 карра ўсди. Вилоят аҳолиси 2030 йилга бориб 5 миллионга етиши мумкин.
Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент Қувада йиғилиш ўтказмоқда. Унда Фарғона вилоятини ривожлантириш масалалари кўриб чиқиляпти.
Фарғона аҳолиси 4 миллиондан ошган. Бундай ўсиш билан вилоят аҳолиси 2030 йилга бориб 5 миллионга етади. Бу – Фарғона вилоятини ўзида йилига 100 та янги боғча, 40 та мактаб, 20 мингта хонадон ва 500 мингта қўшимча иш ўрни яратиш керак, дегани.
Бу эса вилоят ҳокими, унинг 8 та ўринбосари, 19 та шаҳар-туман ҳокими олдига катта вазифалар қўйиб, улардан қаттиқ масъулият талаб этиши кўрсатиб ўтилди.
Ўтган етти йилда вилоятда катта ўзгаришлар бўлди.
Киритилган инвестициялар ҳажми 3 карра ўсди. Товар айланмаси 10 миллион доллардан ошган 122 та корхона пайдо бўлди. Фарғона корхоналари 60 та янги бозорга кириб борФарғонага киритилган инвестициялар ҳажми 3 карра ўсди. Вилоят аҳолиси 2030 йилга бориб 5 миллионга етиши мумкин.ди.
Бугунги кунга келиб, вилоятда янги корхона очаман, кенгайтираман, инновацион лойиҳам бор, юзлаб, минглаб одамни ишли қилмоқчиман, деган тадбиркор кўпайган.
Шу билан бирга, агар вилоят раҳбарияти янгича тизим қилиб, тадбиркорлар билан кўпроқ шуғулланганида эди, Фарғонада 2-3 карра кўп натижага эришиш мумкин бўлар эди, деди давлат раҳбари.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: