17:26 | 17.07.24
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришга 1 трлн 115 млрд сўм ажратилди.
Мирзиёев раислигида биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланганлиги хабар берилганди.
Маълум бўлишича, йил бошидан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни молиялаштиришга 1 трлн 115 млрд сўм йўналтирилган. Бу ўз самарасини бериб, корхоналар тўлиқ қувватда ишлашни бошлади. Ҳудудларга 5 минг 781 та техника етказиб берилди.
Шунингдек, ҳокимларга унумдорликни ошириш учун пахта, мева-сабзавотчиликда механизация даражасини 50 фоизга етказиш топширилди.
Бунинг учун йил охиригача фермер ва деҳқонларни яна 6,5 мингта техника билан таъминлаш муҳимлиги қайд этилди. Йиғилишда комплекслар раҳбарлари, вазирлар, ҳокимларнинг ҳисоботлари ва режалари тингланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: