13:49 | 25.07.24
«Менинг болам гўрда, сеники кўчада». Фотима Режаметова қизини уриб юборган йигит олган жазо камлигини айтди.
Актриса Фотима Режаметова журналист Шоира Мирсодиқовага берган интервьюсида қизи Фарангиз Режаметовани машинада уриб юборган йигит олган жазо етарлича эмаслигини айтди.
«Одам ўлдирганга 3 йил беради. 6 йил беради, бирданига амнистя беради.2 та одам ўлдирса, 10 йил беради. 10 йилгача деб ёзилган. Бунда ҳам 6 йилгача деган жойи бор. Қаерга қарашяпти? Керак бўлса 50 йил бериш керак. Фарангиз бу дунёда ҳеч нарса кўрмади.
Дадамни уриб кетган одамга ҳам 3 йил берганди. 1982 йилда 3 йил берган, 1 йилда чиқиб кетган», — дейди актриса.
Шунингдек, Режаметова қотилнинг ота-онаси Фарангизнинг жанозасига келганини айтиб берди.
«У мендан хабар олиб турмайди. Лекин келгани эсимда. Фарангизни мен ўз қўлларим билан ювганман. Отинойи менга кирмасликни айтди. Нега кирмас эканман, қизимнинг олдидаги охирги бурчимни бажараман.
Бир пайт 5 та аёл кириб келди. Менга Улуғбекнинг онаси деб бир неча маротаба такрорлашди. Қайси Улуғбек, ким у билмайман ҳам. Кейин ҳайдовчининг онаси дейишди. Мен ўша ерда тугадим. Тушунарсиз аҳволга тушиб қолдим. Бор кет, тур, сенга эмас, Фарангизнинг исмини тилингга олма. Менинг болам гўрда, сеники кўчадаку, дедим.
Иккинчи марта қабристонда. Шундоқ Фарангиз қўйилаётган пайтда дадаси келибди. Акамга ўзини таништирганида акам уни итариб юборибди.
Иккинчи марта келганида бошига оппоқ тоғора қўйиб келди. Ҳудди тўйга келгандек. Ўшанда бақирганимни бутун Қибрай эшитди», — дейди Фотима Режаметова.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: