9:11 | 25.07.24

                       

ФВВ аҳолини тезкор огоҳлантирди

⚡️ФВВ ва Гидрометеорология хизмати аҳолини тезкор огоҳлантирди.

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг – тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: