16:54 | 05.01.24

                       

Газ нархи: Аҳоли учун суюлтирилган газ нархи 1120 сўм

Аҳоли учун суюлтирилган газнинг нархи. Газ нархи қанча? 1 килограмм суюлтирилган газ нархи 1120 сўм этиб белгиланган

Республика бўйича маиший газ баллонлар орқали суюлтирилган газ билан таъминланаётган 3,7 миллион истеъмолчилар махсус ID карталар билан таъминланди ҳамда фойдаланишдаги 4,7 миллион дона маиший газ баллонларга махсус стикерлар бириктирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорига кўра, маиший эҳтиёжлар учун истеъмолчиларга сотиладиган суюлтирилган газнинг имтиёзли нархи 1 килограмм учун 1120 сўм қилиб белгиланган.

Маиший газ баллон ташувчи жами 840 та махсус автотранспортларга етарли даражада «айланма тара» сифатида маиший газ баллонлари берилди. «Ҳудудгазтаъминот»га кўра, газ баллонларини етказиб бериш муддати 35–45 кунни ташкил этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: