13:34 | 27.04.24

                       

Green Card натижалари қачон эълон қилинади?

Green Card натижаларини қандай текширса бўлади? Грин-картани жавобини билиш учун нима қилиш керак?

Green Card-2025 натижалари 2024 йил 6 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб эълон қилинади.

Green Card дастури натижаларини текшириш

Натижани билиш учун аризани топшириш вақтида сизга бириктирилган 16 белгили тасдиқлаш рақами, фамилия ва туғилган йил ҳақидаги маълумотларни dvprogram.state.gov ҳаволасидан ўтиб, «Entrant Status Check» бўлимида текшириш мумкин.

Фото: Getty Images

Агар сизнинг аризангиз виза дастурига қабул қилинган бўлса, ушбу саҳифада кейинги босқичлар бўйича маълумот берилади. Аризаси муваффақиятли ўтганлар ва керакли ҳужжатларни топширганлар иммигрант визасини олиш учун интервью санасини ҳам ушбу саҳифада текширишлари мумкин.

Ариза натижалари фақатгина dvprogram.state.gov сайтида кўриш мумкин.

Green Card’га аризалар қачон топширилади?

Diversity Visa Program (Green Card-2025) дастури қатнашчилари аризаларини 2024 йил 4 октябрдан бошлаб 2024 йил 7 ноябргача юборишлари керак бўлган.

Green Card’га аризаларни фақат онлайн топшириш мумкин. Қоғозда юборилган, тўлиқ тўлдирилмаган ёки белгиланган муддатдан кейин юкланган аризалар қабул қилинмайди.

Green Card ўзи нима ва нега ҳамма уни қўлга киритишни хоҳлайди?

Green Card — АҚШ фуқароси бўлмаган, аммо у ерда доимий яшаш гувоҳномаси ҳисобланади. Шунингдек, ушбу гувоҳнома эгаси ишга жойлашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Грин-карта ҳеч қандай тўсиқларсиз мамлакатни тарк этиш ва қайтиб келиш, ишлаш, кўчмас мулкка эгалик қилиш, маҳаллий банкларда манфаатлироқ кредитларни олиш, олий таълим муассасаларида чегирмалар билан ўқиш ва АҚШ фуқаролари учун мўлжалланган стипендияларга даъвогарлик қилиш, баъзи турдаги қуролли кучларда хизмат қилиш ҳамда Америка фуқаролари учун бошқа имтиёз ва нафақалардан фойдаланиш имконини беради.

Грин-карта одатда 10 йилга берилади, унга эга бўлгандан сўнг 5 йил ўтгач, АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза топшириш ҳам мумкин.

Green Card қандай мажбуриятларни юклайди?

Green Card эгалари АҚШ қонунларига риоя қилиши, даромадлар ҳақида декларация эълон қилиши, солиқларни тўлаши ҳамда яшаш жойи ўзгаргани ҳақида миграция хизматини хабардор қилиш мажбуриятини юклайди. 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган эркаклар зарурат юзага келса армияда хизмат қилиш эҳтимоли борлиги учун Selective Service’да рўйхатдан ўтиши шарт.

Green Card эгалари АҚШдан чиқиш мумкинми?

Green Card эгаси бир йил давомида камида 6 ой АҚШда бўлиши шарт. Агар грин-карта соҳибининг олти ойдан кўпроқ, аммо бир йилдан камроқ вақт мамлакатдан ташқарида бўлгани аниқланса, АҚШга киришда узоқ вақт давомида мамлакатдан ташқарида бўлгани сабаби сўралиб, далиллар тақдим этиш талаб қилинади.

АҚШда бир йилдан кўпроқ вақтга кетилгандан кейин мамлакатга кириш учун Reentry Permit рухсатномасини олишга ариза берилади.

Қайд этиш керак, мамлакатдан ташқарида бўлиш муддати АҚШ фуқаролигини олиш имкониятига таъсир ўтказади. Грин-картани қўлга киритгандан кейин беш йил ўтиши билан Америка фуқаросига айланиш имкониятидан фойдаланиш учун АҚШ ҳудудида узилишларсиз камида 2,5 йил яшаш шарт.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: