12:19 | 11.03.24

                       

Ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчиликлар билан ўтади. 13-14 март кунлари республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келади. айрим жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради. 11 март куни ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ атрофида бўлади.

12 март куни республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 8-13о илиққача пасаяди. 11-12 март кунлари республикнаинг айрим жойларида момақалдироқ бўлиши мумкин.

13 март куни ёмғир ёғади, ёмғир асосан фақат кечаси ва эрталаб кузатилади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни ҳам ёмғир ёғиши мумкин.

14 мартда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Республика шимолида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди.

13-14 март кунлари республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади ва 14 мартга келиб, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиққача пасаяди.

15 мартда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутимайди. Ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: