20:21 | 12.04.24

                       

Хоразмда банкоматни бузиб, пул ўғирлаган эркак қўлга олинди

Қайд этилишича, 34 ёшлик эркак воқеа жойидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда қўлга олиниб, Урганч шаҳар 2-сонли ИИБга топширилган.

Миллий гвардия Урганч шаҳри Хонқо кўчасида жойлашган Hamkorbank’га тегишли бўлган банкоматдан пул ўғирлаган 34 ёшли эркак қўлга олингани ҳақида хабар бермоқда.

Фото: Миллий гвардия

Маълум бўлишича, 12 апрель куни соат 03:38да қўриқлаш бўлимига банкоматдан ташвиш хабари келиб тушган. Манзилга етиб борган қўриқлаш бўлими ходимлари банкомат муҳри бузилганлиги, сейф эшиклари очиқ эканлиги қайд этади.

«Яширинишга уринган номаълум шахс воқеа жойидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда қўлга олинган», — дейилади Миллий гвардия хабарида.

Қайд этилишича, банкоматдан пул ўғирлаган эркак Урганч шаҳар 2-сонли ИИБга топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: